Автобуслар Тожикистоннинг учта шаҳридан Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига қатнайди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги йўловчи автобуслари қатнови жорий йилнинг май ойидан йўлга қўйилиши мумкин.
“Автобуслар Душанбедан Ўзбекистоннинг Денов ва Термиз шаҳарларига, Панжикентдан Самарқандга, Хўжанддан Тошкент ва Фарғонага қатнайди”, деган “Asian Express” компанияси вакили.
Йўл ҳақи ҳамда қатнов жадвали икки томонлама битим имзолангач эълон қилиниши айтилган.
Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот котибининг сўзларига қараганда, чегарадан кесиб ўтиш чоғида йўловчилар автобусдан тушади. Тезкор чегара ҳамда божхона назорати ўтказилгач йўловчилар яна автобусга ўтириб сафарни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги автобус қатновлари 1992 йилда тўхтатилган.