Президент таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, “Мактабгача таълим тизимига янгича ёндашиш бугунги куннинг талабидир”, дейди.
Президентнинг ташаббуси билан энди мактабларда тайёрлов курслари очилади. Яъни мактаблар ўн йиллик бўлиб, мактаб ёшидаги бола бир йил олдин мактабга тайёрланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимдаг нутқида айтиб ўтди.
Президент таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, “Мактабгача таълим тизимига янгича ёндашиш бугунги куннинг талабидир”, дейди.
“Юртимизнинг барча жойларида, энг олис ҳудудларида ҳам мактабгача, таълим муассасаси ташкил этилади. Бу энг аввало оналар учун муҳимдир. Улар фарзандининг сифатли тарбия олиши, мактабга тайёрланиши учун биринчи ўриндаги вазифадир. Қолаверса, боғчага бормаган бола билан борган боланинг ўртасида катта фарқ бўлади”, деб қўшимча қилади давлат раҳбари.