...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Яқин қариндошлари судланганларни ишга олмаслик – энг катта адолатсизлик”


17:46, 07.12.2017 Жамият
 7 877

Президент сўзида давом этар экан, давлат органларининг халққа хизмат қилишига урғу бериб, “Биз ҳаммамиз халқнинг хизматкоримиз”, деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда нутқ сўзлаб, жорий йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганига эътибор қаратди.
 
Жорий йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганини, ҳолбуки, илгари битта оқлов ҳукми чиқариш ҳам судлар фаолиятида ўта кам учрайдиган ҳодиса бўлганини қайд этилди, деб ёзади “Халқ сўзи”.
 
“Терговнинг сифати яхшиланиб, терговчилар масъулияти оширилди. Хусусан, шу давр мобайнида тергов органлари томонидан 238 та ҳолатда жиноий ҳодиса юз бермагани аниқланди. 302 та ҳолатда жавобгарликка тортиш муддати ўтгани, 370 та ҳолатда айбдорлар қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани инобатга олинди. 549 та ҳолатда қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотгани, 1 636 та ҳолатда қилмишда жиноят таркиби йўқлиги исботланди. Ана шундай асосларга таяниб, 3,5 мингдан ортиқ жиноят иши тугатилди”, деб таъкидлади давлат раҳбари.
 
Президент шунингдек, амнистия қўллашда ҳам адолат бўлиши кераклигини, озод қилинганлар яна қайта жиноят қилмаслиги кераклигини таъкидлар экан, чин кўнгилдан пушаймон бўлганлар авф этилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
 
“Улар ўзига билдирилган ишончни оқлаб жамиятда ўз ўрнини топди. Яқин қариндошлари судланганларни ишга олмаслик – энг катта адолатсизлик. Бир одамнинг айби деб бутун авлод жабр кўрмаслиги керак. Бу каби адолатсиз тизимдан воз кечадиган вақт келди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент сўзида давом этар экан, давлат органларининг халққа хизмат қилишига урғу бериб, “Биз ҳаммамиз халқнинг хизматкоримиз”, деб таъкидлади. 
 

Теглар:Президент нутқи Авф этиш қарори Суд тизими Конституцияга 25 йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар