...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва ҳосил байрамида иштирок этмоқда


13:20, 09.12.2017 Жамият
 4 217

Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида деҳқонлар меҳнатини улуғлаб, давлат арбоби ва шоир Алишер Навоий айтган сўзлардан иқтибос келтирди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 9 декабрь куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва ҳосил байрами ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, соҳа ходимлари байрам билан муборакбод этди.
 
“Мамлакатимизда ҳамма соҳа вакилларининг байрами бор. Лекин барчамизни, бутун ҳалқимизни боқадиган, кийинтирадиган қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрами шу пайтгача йўқ эди.

Махсус қонун қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаганимиз, ўйлайманки, ҳаётимиздаги яна бир адолатли қарор, ҳалқимизнинг дилидаги гап бўлди”, дейди давлат раҳбари.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида деҳқонлар меҳнатини улуғлаб, давлат арбоби ва шоир Алишер Навоий айтган сўзлардан иқтибос келтирди.
 
“Ҳаммамиз болалигимиздан ерга, деҳқончилик ва чорвачиликка меҳр қўйганмиз. Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчилик тотли ва ширинлигини барчамиз яхши биламиз.
 
Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз “олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир” деб, миришкор деҳқонлар хизматига жуда катта баҳо берганлар”.

Теглар:Президент нутқи Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни Ҳосил байрами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар