Шавкат Мирзиёев: “Қишлоқ хўжалигининг юқори самарадорлигини таъминлаш учун барча даражадаги раҳбарлар, айниқса, туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари масъулиятини ошириш талаб этилади”.
Ушбу тадбирда нутқ сўзлаган Президент, соҳада амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқларга ҳақида тўхталди ва “Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида, Ўзбекистонда кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритаётганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Давлат раҳбари таъкидлаганидек, қишлоқ хўжалигининг юқори самарадорлигини таъминлаш учун барча даражадаги раҳбарлар, айниқса, туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари масъулиятини ошириш талаб этилади. Барча раҳбарлар қишлоқ хўжалиги масалалари, яъни, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташаббус кўрсатиб ишлаши, энг муҳими, натижадорликка эришмоғи шарт.
Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу қутлуғ байрам арафасида аграр соҳада улкан ютуқларни қўлга киритган, юртимиз қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган, бу борада ўзига хос мактаб яратган фидойи юртдошларимиздан бир гуруҳини Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганини эълон қилинди.