...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев нимадан фахрланишини айтди


17:38, 07.12.2017 Жамият
 5 040

Президент беш йил давомида аҳоли манфаатлари учун кўп ҳужжатларга ўзгартишлар киритилишини ҳам таъкидлади.

Бугун, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
“Давлат раҳбари Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи ҳақида гапирар экан, ўша жараёнда иштирок этганимдан фахрланаман. Конституция муҳокомасида кенг жамоатчилик иштирок этган. Унда 100га яқин тузатишлар киритилган”, деди деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
 
Ўтган давр мобайнида конституция муҳим сиёсий ҳужжат эканлиги ўз ифодасини топди. Одамларимз ислоҳотларни келажакда эмас айнан, бугун ҳис қилишни хоҳлайди. Келажакни ўз қўлимиз билан қурамиз, Ҳаракатлар стратегияси барча ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди.
 
Президент беш йил давомида аҳоли манфаатлари учун кўп ҳужжатларга ўзгартишлар киритилишини ҳам таъкидлади.
 
Аввал хабар берганимиздек, ҳар йилги анъанага кўра, бу йилги Конституция байрами тантаналарида 2018 йилга ном берилгани йўқ. Маросимда Янги йилга ном тез орада берилиши айтиб ўтилган. 
 

Теглар:Конституцияга 25 йил Президент нутқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар