...
МЕНЮ
ONLINE TV

Касб-ҳунар коллежлари пуллик тизимга ўтказилди. Бепул ўқиш ҳам мумкин


13:01, 05.02.2018 Жамият
 8 697

Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳужжатда касб-ҳунар коллежларининг молиялаштириш манбаларидан бири сифатида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар ҳам кўрсатилган эди.
 
Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
 
Президент қарорига кўра, кам таъминланган оилалар фарзандлари касб-ҳунар (кўп тармоқли) коллежларида, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, бепул асосда ўқитилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муддати 11 йиллик этиб белгиланди.
 
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилади.

Теглар:11 йиллик таълим Касб-ҳунар коллежи Мажбурий таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар