Президент суд-тергов жараёнида далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинишини таъкидлади.
Унда жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашга йўл қўйилмаслиги таъминланиши ўз ифодасини топган эди.
Қолаверса, фармонда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни таъминланиши айтилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ҳам ана шу масалага эътиборини қаратди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
Президент суд-тергов жараёнида далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинишини таъкидлади.
Эндиликда адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак.
“Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъиян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади”, деди Президент.