Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида Исроил ҳарбийлари билан фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бошлангани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.
Бу борада кўплаб давлат раҳбарилари ўз фикрларини очиқ баён қилишгани тўғрисида ҳам хабар берган эдик.
Бу тахминлар тўғри чиқмоқда. Ҳозир, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида Исроил ҳарбийлари билан фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бошланди, деб хабар тарқатмоқда, Исроил мудофаа армияси.
Asharq Al-Awsat газетасининг хабар беришича, тўқнашувлар фаластинлик ёшлар ва Исроил армияси ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Фаластиннинг Рамаллаҳ шаҳрида яшовчи фуқароларнинг гувоҳлик беришича, умумий иш ташлашлар бўлмоқда, Исроилга ўтиш назорат нуқталарида баррикадалар барпо этилиб, одамлар автомобиллар шиналарини ёқишмоқда.
Бундан олдинроқ, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қисмига қўшимча ҳарбий кучлар жўнатган эди.