
Қорақалпоқ давлат университетининг кимё-технология факультети декани талабаларни далада ишлатган.
Маълум қилинишича, Махсет Айимбетов 29 май куни мазкур университет кимё-технология факултетининг нефть ва газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши талабаларини дарсларидан озод қилдириб, Нукус туманидаги ўзининг “Шортанбай танги” фермер хўжалигидаги дала ишларини бир ёқлама қилиш учун мажбуран олиб чиқиб меҳнатга ёллаган.
Ушбу ҳолатни ўрганиш натижасида ҳақиқатдан Қорақалпоқ давлат университетининг кимё-технология кафедраси мудири М.Айимбетов талабаларни ёрдам бериши учун фермер хўжалигига олиб борган ва шу куни соат 10:30 ларда факультет деканатининг кўрсатмасига асосан талабаларни университетга қайтариб олиб келганини ва қилган ишидан пушаймон эканини маълум қилади.
Шундан сўнг, кафедра мудири М.Айимбетов ҳамда кимё-технология факультети декани Р.Курбаниязов 2 июнь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.