...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қизил иблислар” илк трансферни амалга оширди


09:40, 06.06.2018 Спорт
 2 535

Бразилиялик футболчи “қизил иблислар” билан беш йил муддатга шартнома имзолади.

Украинанинг “Шахтёр” ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячи Фред трансферини ўзаро келишиб олганини эълон қилди.
 
Ҳозирча трансфер маълумотлари айтилмаган, аммо аввалроқ “МЮ” 25 ёшли хавбекни сотиб олиши учун 60 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилганди.
 
Бразилиялик футболчи “қизил иблислар” билан беш йил муддатга шартнома имзолади.
 
Маълумот учун, Фред 2013 йил “Интернасьонал”дан “Шахтёр”га ўтган эди. Бразилиялик хавбек беш йил давомида Украина жамоасида 155 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фред Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!