Боғдаги огоҳлантирув ёзувларига қарамасдан, франциялик жуфтлик тўсиқдан ўтиб, тимсоҳ билан селфи-суратга тушмоқчи бўлган.
Таиланднинг Кхао Яй миллий боғида тимсоҳ 46 ёшли франциялик аёлнинг оёғидан тишлади. Бу ҳақда “Khaosod English” нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, боғни сайр қилиб юрган франциялик эркак ва аёл кичик ҳовузда тимсоҳни кўришган. Огоҳлантирув ёзувларига қарамасдан, улар тўсиқдан ўтиб, тимсоҳ билан селфи-суратга тушмоқчи бўлишган. Натижада эса тимсоҳ аёлнинг оёғидан тишлаб олган.
Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилган, унинг саломатлиги барқарор эканлиги айтилмоқда.