Марказий акциз разведкаси бош директорати пулларнинг бу даражада тез ва кўп совурилиши шубҳа уйғотаётганлигини маълум қилди.
Пулларнинг бу даражада тез ва кўп совурилиши шубҳа уйғотади, дейилади Марказий акциз разведкаси бош директорати маълумотларида.
Солиштириш учун, Деҳлидаги заргарлар пул ислоҳоти эълон қилинмасидан аввал, 820 грамм тилла буюмлар сотишган бўлса, 8 ноябрь куни 45 килограмм қимматбаҳо металл сотишган. Чаннаеда ҳам аввалги кунларда ўртача 40 килограмм тилла сотилган бўлса, кейинги куни 200 килограмм тилла буюмлар сотилган.
Айни вақтда ҳукумат бундай савдолардан олинадиган солиқларнинг тўланганлигини текширишни бошлади. Юзлаб заргарлар солиқ тўламаганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳиндистонда 8 ноябрда эълон қилинган пул ислоҳоти жараёнида қиймати 500 ва 1000 рупийга тенг купюралар муомаладан чиқарилди.