...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келин тўйига бир неча кун қолганда қўлидан айрилди


18:47, 10.05.2018 Олам
 10 339

Тўйга бир неча кун қолганда куёв қаллиғини саёҳатга олиб чиқган эди.

Зимбабведа никоҳ тўйига ҳозирлик кўраётган қиз тимсоҳ ҳужумидан омон қолди. Бироқ бир қўлидан айрилди. Шунга қарамай, у никоҳдан ўтиш маросимини ортга сурмади.
 
25 ёшга кирган Ндлову исмли қиз, Лондонда туғилиб вояга етган, асли зимбабвелик Жейми Фох билан унаштирилиб қўйилганди. Тўйга бир неча кун қолганда куёв Африка давлатига келиб, қаллиғини саёҳатга олиб чиқди.
 
Улар мамлакатдаги кичик бир дарёда қайиқда сузиб кетаётганида тимсоҳнинг кутилмаганда ҳужумига дуч келишди. Сув остида отилиб чиққан маҳлуқ келинга ташланди. Куёв қаллиғини нақд тимсоҳнинг оғзидан қутқариб қолди.
 
Яхшики, Жеймининг саъй-ҳаракати самара бериб, тимсоҳ ортга чекинди. Шунчаки эмас, у келинболанинг бир қўлини нақ ярмини тишлаб олишга улгурган экан. Шу заҳоти Ндлову шифохонага ётқизилди. Тиббиё рдам кўрсатилгач, келин оёққа турди. Куёв эса тўйни тезлаштиришини айтгач, никоҳ оқшоми белгиланган кунда бўлиб ўтди.  Яъни 5 май куни.
 
“Унга февраль ойида оила қуриш таклифини айтгандим. Англияда яшашга қарор қилгандик. Унинг виза билан боғлиқ муаммоларини ҳамда тўйни тезлаштириш учун Зимбабвега келгандим. Афсуски, қаллиғимни бир қўлидан айрилишига сабабчи бўлдим. Аммо бу менинг унга бўлган муносабатимга асло таъсир қилмайди. У билан умримни охиригича яшашга сўз бердим”, дейди куёв Жейми.
 
Дарвоқе,  оила қуриш остонасидаги ёшларга аччиқ қисматни тақдим этган тимсоҳ тўй арафасида овчилар томмонидан ушланди. Тимсоҳнинг узунлиги 2,5 метрга тенг келди. Мутахассисларнинг фикрича, одам гўштини тотиб кўрган тимсоҳлар кейинчалик ваҳшийлашиб, инсон зотига қирон келтирар экан. Шу боисдан ҳам келин боланинг қўлини узиб олган тимсоҳ отиб ўлдирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тимсоҳ Африка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!