...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланд турнири: Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсов финалда рингга тушмайди


12:47, 08.04.2017 Спорт
 5 961

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсовни финал жангига чиқармасликка қарор қилди.

Таиланднинн Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган “Қирол кубоги-2017” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси Ҳасанбой Дўстматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга йўлланма олган эди.
 
SPORTS.uz ахборот порталининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши ушбу турнир 30 апрель - 7 май кунлари Тошкент шаҳри мезмонлик қиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи бўлгани учун жамоамизнинг энг тажрибали боксчилари - Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсовни финал жангига чиқармасликка қарор қилди. Чунки бу икки боксчимиз нафақат ушбу турнир давомида балки WSB турнирида “Uzbek Tigers” жангларида ҳам юқори спорт формасида эканини намоён этди. Бундан ташқари, мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлашни кўзламоқда.
 
64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов эса таиландлик Вуттичаи Масукка қарши жанг қилади. Мезбонлар вакили Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашади ва мураббийларимиз бу боксчининг имкониятларини ўрганишни Элнур учун вазифа қилиб қўйди.
 
Шунингдек, Тошкентда бўладиган Осиё чемпионати Германияда ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтайди. Таиланддаги турнир финалида Исроил Мадримовга қарши жанг қиладиган кубалик Ослей Иглесиас Эстрада ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчилардан.
 
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Исроил Мадримов кубалик рақибининг имкониятиларини ўрганиб олиши учун уни ҳам финал учрашувига қўйди.
 
“Қирол кубоги-2017” турнирида иштирок этишдан кўзланган мақсад медаллар жамғариш эмас, аксинча қитъа миқёсидаги - Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш, боксчиларнинг амалиётини ошириш ва рақиблар имкониятини ўрганишдир.

Теглар:Ҳасанбой Дўстматов Таиланд Шаҳрам Ғиёсов Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilmurod
16:39 08.04.2017

20 кун боракану тошкентдаги мусобакага 3 равунд 9 минут булади машхулот пайитда 10 равунд пара ишласадию уларни эхтиёт килса 2 чи ракамли боксчиларни оборсин улардиям махорати ошадию.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!