...
МЕНЮ
ONLINE TV

20000 дона қўнғиздан ясалган Будда ҳайкали


12:34, 08.04.2017 Бу қизиқ
 2 676

Япониялик Ёнедзи Инамуранинг будда ҳайкали кўпчилик эътиборини тортди.

Техника ва технология ривожланган бугунги асрда исталган предметдан ҳайкал ясаш урфга кириб бормоқда. Муз, қум, қаҳва тўлдирилган қадаҳлар, лего ўйинчоқлари... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
 
Япониялик Ёнедзи Инамуранинг будда ҳайкали кўпчиликнинг эътиборини тортди. 1978 йилда яратилган бу ҳайкал учун 20000 дона қўнғиздан фойдаланилган.
 
Ҳайкал Япониядаги Гунма префектурасида жойлашган Итакура залида кўргазмага қўйилди.
 
Япон ривоятларида будда илоҳининг 1000 та қўли бор дейилади. Шунинг учун ҳайкалнинг қўллари кўп.
 
Бу асарнинг яратилишига 6 йил вақт кетди. Унда қўнғизларнинг 4 туридан фойдаланилган. 
Сумбула

Теглар:Япония Будда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!