...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси ташкил этилди


12:29, 08.04.2017 Жамият
 2 732

Ўзбекистон бўйлаб 26 нафар инспектор йўл қурилишини назорат қиладилар.

Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Мазкур инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига биноан ташкил этилди. Ваколатли давлат органи бевосита ҳукуматга бўйсунади.
 
Мазкур Давлат инспекцияси йўл қурилиш ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади ва таклифлар киритади, қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашади, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб боради.
 
Умумий ҳисобда Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекциясининг 26 нафар инспектори фаолият олиб борадилар. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги йўл қурилиши ишларини мунтазам равишда назорат қилиб боришади.
Дурдона Расулова

Теглар:йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар