...
МЕНЮ
ONLINE TV

Реферига қўл кўтарган футболчи 30 йилга дисквалификация қилинди


12:01, 08.04.2017 Спорт
 4 639

Футболчи ўйин сўнгидаги қарорни эшитгач, реферига ташланган ва юзига бир неча бор зарба берган.

Франциянинг “Вениссье” ҳаваскор футболчилар клуби аъзоларидан бири 30 йилга дисквалификация қилинди. Бунга эса футболчининг ҳакамга қилган ҳужуми сабаб бўлган. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
 
Айни вақтда исми ошкор қилинмаётган ўйинчи Франциянинг олтинчи дивизион чемпионатидаги “Беллерош”га қарши кечган ўйин сўнгида низо чиқарган. У арбитрнинг қароридан норози бўлган.
 
Футболчи ўйин сўнгидаги қарорни эшитгач, реферига ташланган ва юзига бир неча бор зарба берган. Натижада у 30 йилга футболдан бутунлай четлаштирилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ҳаваскорлар термаси Франция Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!