11 туманнинг ҳар бирига 30 депутат сайланиши белгиланган. Пойтахтда 330 сайлов округи ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюрди.
Соат 21:00 да Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг сўнгги натижалари эълон қилинади.
Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.
Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг маълум қилишича, 51 сайлов округида такрорий овоз берилади.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 миллион 267 мингдан ортиқроғи иштирок этган.