У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “Хитоцубаши” университетини (Япония) битирган.
Битирувчиларнинг бизнес ғояларини саралаш учун “старт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танлови ўтказилмоқда.
Актам Ҳайитов 2010 йил мартидан 2014 йил июлигача Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлиб ишлаганди.
Аёлларни боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътили даврида касбга тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Низомга вакант лавозимлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар барча юридик шахслар томонидан тақдим этилиши ҳақида тегишли ўзгартиришлар киритилди.
14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига “хайфсан” ёки “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.
Корея персонални ривожлантириш институти президенти жаноб Ким Ён Се Фахрий маслаҳатчи сифатида иш бошлади.
Яқин кунлар ичида Воронежда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланиши хабар қилинмоқда.
Ишдан бўшатилган раҳбар янги лавозимга тайинлангани маълум қилинди.
Ишга жойлаштириш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кредит, молиявий, маслаҳат-ахборот бериш хизматлари ва бошқа зарур хизматлар даражаси пастлигича қолмоқда.