...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлик икки қаторлик буйруқни қўйгану, Низомни унутганми?


17:27, 04.10.2017 Жамият
 4 657

Аёлларни боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътили даврида касбга тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 3 октябрь куни халқ муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Муҳокама муддати 18 октябрь куни якунланиши айтиб ўтилган.
 
Унда аёлларни боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътили даврида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга йўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши ҳақида айтиб ўтилган. Бироқ иловага мувофиқ тасдиқлансин дейилгану, Низомнинг лойиҳаси берилмаган. Буйруқ лойиҳасига изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ҳам Низом лойиҳасини жойлаштириш лозим эканини таъкидлаганлар.
 
Аёлларни боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътили даврида касбга тайёрлаш масаласи барча учун қизиқарли ва бу кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Буйруқ лойиҳасидан ҳеч қандай аниқ маълумотлар олишнинг имкони йўқ, бунинг учун Низом билан танишиш зарур.
 
Шу муносабат билан вазирлик томонидан Низом лойиҳасини порталга жойлаштирилишини кутиб қоламиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Низом лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар