Корея персонални ривожлантириш институти президенти жаноб Ким Ён Се Фахрий маслаҳатчи сифатида иш бошлади.
Ўзбекистон ҳукумати тизимларида кореяликларнинг иштироки ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ҳам Корея персонални ривожлантириш институти президенти жаноб Ким Ён Се Фахрий маслаҳатчи сифатида иш бошлади. Бугун, 11 январь куни унга Фахрий маслаҳатчи мақомини бериш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинога кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишдир. Бугунги кунга келиб, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан имзоланган ишчи мигрантларни бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга жўнатиш борасидаги Англашув Меморандумини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.
Мазкур Меморандумни самарали амалга оширилиши натижасида 2007 йилдан то бугунги кунгача Ўзбекистон Республикасининг 27 мингдан зиёд фуқароси Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширди. Айни пайтда, Кореяда 17 мингдан зиёд ўзбекистонликлар меҳнат қилмоқда.
Фахрий маслаҳатчи Ким Ён Се ўзига кўрсатилган юксак эҳтиром учун миннаатдорлик билдирди ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ўзбек-корейс муносабатларини ривожлантириш учун бажонидил ҳаракат қилишини таъкидлаган.