...
МЕНЮ
ONLINE TV

Светлана Ортиқова: “Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзгарди”


14:19, 03.12.2016 Жамият
 5 856

Эксперт ушбу сайловнинг аввалгиларидан фарқи нимада эканлигига ОАВларнинг роли қанчалик ортганлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритувчи оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” матбуот клубида кўплаб сиёсатчилар, халқаро кузатувчилар, дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган журналистлар, давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида ташкил этилган сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам иштирок этиб, бугун халқнинг ҳуқуқий маданияти анча ўсганини айтди.
 
“Пресс-клуб жуда яхши ташкил этилган. Бу ҳам журналистлар, ҳам спикерларни кенг мулоқотга чорловчи ўзига хос майдон бўлган. Бизнинг маҳаллий журналистларимиз бугунги кун талабларига жавоб берадиган даражада шаклланганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
 
Яна бир асосий жиҳатга эътибор берардимки, журналистларни сайлов қонунчлигидаги кейинги босқич, кейинги қадам қандай бўлиши кераклиги қизиқтирди. Мен ўйлайманки, бугунги мулоқот ҳар икки томонни ҳам ўйлашга ва яхшиликка ундашга, демократияни, кучли фуқаролик жамиятни қуришга ёрдам беради”, дейди Светлана Ортиқова.
 
Эксперт ушбу сайловнинг аввалгиларидан фарқи нимада эканлигига ОАВларнинг роли қанчалик ортганлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
 
“Ҳаёт бир жойда турмайди, ҳаёт ўзгаради, кун талаби ўзгаради. Кечани бугун билан таққослаб бўлмайди. Шунга яраша Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзгарди. Сайловчи ҳам, дунёқараш ҳам ўзгарди. Кундан кунга қонунчилигимиз ҳам такомиллашиб боряпти. Худога беадад шукур, ҳаётимиз тинч, осуда, одамларимиз хурсанд.
 
ОАВнинг сайлов жараёнидаги ўрни шу қадар ўзгарганки, бунга бугун ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. ОАВ ҳар доим ҳам давлат билан халқ ўртасида кўприк вазифасини бажарган. Бу кўприк ҳозир кучли, билимли, дунёқараши кенг бўлишни талаб этади. Албатта, ҳозир кўрсатувларни, роликларни, дастурларни мониторинг қилсангиз, сифати жиҳатдан анча юқори даражага ўсганига гувоҳ бўласиз. Журналистлар бугунги кунга мос тарзда ўзгарди”, деб қўшимча қилади Ортиқова.
 

Теглар:Светлана Ортиқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар