30 мартига қадар, 15 кун давомида ушбу қарор фуқаролар томонидан муҳокама қилиниб, таклифлар қабул қилинади.
Президент ваъдасининг устидан чиқди. Аввал хабар берганимиздек, бугун, 15 март куни “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 30 мартига қадар, 15 кун давомида ушбу қарор фуқаролар томонидан муҳокама қилиниб, таклифлар қабул қилинади.
Қарорга мувофиқ тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб бориши белгиланган.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова зиммасига юкланади.
2017 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлисида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси ташкил этилиб, Светлана Ортиқова ушбу комиссияга раҳбар этиб тайинланди.