Касб-ҳунарни ўргатишда Туркия Республикасидан малакали кадрлар жалб қилинади.
Марказларда тикувчилик, автомобилсозлик, машинасозлик, пайвандлаш ва бошқа шу каби талаб юқори бўлган йўналишларда касб-ҳунарга ўқитиш тизимини яратилади.
Касб-ҳунарни ўргатишда Туркия Республикасидан малакали кадрлар жалб қилинади. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган малакали касб эгаларига ўз меҳнат фаолиятини бошлашда керакли жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаб берилади.
Дастлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ишга тушириладиган марказлар кейинчалик Ўзбекистоннинг барча вилоятларида очилади.