...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенаторлар Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйдилар


14:57, 07.12.2017 Жамият
 2 106

Маросимда Ниғматилла Йўлдошев, Содиқ Сафоев, Светлана Ортиқова иштирок этди.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бутун республика бўйлаб ушбу кунни муносиб нишонлаш учун тараддуд кўрилмоқда.  
 
Байрам муносабати билан бугун, 7 декабрь куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ва кенг жамоатчилик вакиллари номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Сенат раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова ва бошқа аъзолар иштирок этдилар. 

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев Светлана Ортиқова Содиқ Софоев Конституцияга 25 йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар