...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда “Оқмасжид” очилди


10:19, 02.08.2016 Жамият
 3 916

Истиқлол йилларида мавжуд масжидларни капитал таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш ишларига катта эътибор қаратилди.

Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боботоғ” қишлоқ фуқаролар йиғини “Оқмасжид” маҳалласи “Ойбулоқ” қишлоғи ҳудудида “Оқмасжид” номли янги жоме масжид фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
 
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими бошлиғи Абдулҳамид Турсунов, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Эргашали Рутамов иштирок этишган.
 
Бундай хайрли ишлар нафақат Сурхондарё вилоятида, балки республикамизнинг кўплаб ҳудудларида амалга ошириляпти. Куни кеча Тошкент вилоятида “Ўсмат ота” жоме масжиди қурилиши ишлари бошланган эди.
 
Маълумот учун, мустақилликдан илгари мамлакатимизда 89 масжид фаолият юритган бўлса, истиқлол йилларда масжидларимиз сони 2 мингдан зиёдга етди. 

Теглар:Сурхондарё Оқмасжид Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар