АҚШнинг бир қатор машҳур юлдузлари Клинтон хонимнинг номзодини қўллаб-қувватламоқда.
“Ҳиллари билан суҳбат” номли билан ташкил этилаётган тадбир 23 август куни бўлиб ўтади. Унда ҳар бир ташриф буюрувчи 33.4 минг доллар тўлаши керак. Дастлабки 2700 доллар Клинтон хонимнинг сайлов кампаниясига сарфланади, қолган маблағ эса партия эҳтиёжлари учун берилади.
Клинтон номзодини бир қатор машҳур юлдузлар қўллаб-қувватламоқда. Ди Каприодан олдин актёр Жорж Клуни ҳам худди шундай тадбир уюштириб, кириш чиптасини 33.4 минг доллар этиб белгилаган эди.
Маълумот ўрнида, Леонардо Вильгельм Ди Каприо 1974 йилнинг 11 ноябрида АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. Актёр “Тирик қолган” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.