...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: “Истанбул” кафесида отишма, Леонардо Ди Каприо Да Винчи ролини ижро этади


09:54, 14.08.2017 Олам
 2 612

Бир гуруҳ қуролланган босқинчилар меҳмонхонага бостириб кириб, собиқ вазирни олиб номаълум йўналиш томон қочиб кетишди.

 
1. Бугун, 14 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Евросиё ҳукуматлараро кенгаш йиғилиши ўтказилади. Унда Арманистон, Белорусия, Қирғизистон ва Россия бош вазирлари иштирок этади. Улар куннинг биринчи ярмида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашадилар.
 
2. Буркина-Фасодаги тамаддихоналарнинг бирида отишма содир этилди. 3 киши машинада “Истанбул” кафеси ёнига келиб, кутилмаганда айвонда ўтирган одамларга қарата ўқ узишган. Маҳаллий ҳукумат воқеани теракт, деб баҳолади. Отишма сабаб 17 киши ҳаётдан кўз юмди, 8 киши жароҳатланди. Қурбонлар орасида хориж фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда. Суриштирув ишлари олиб бориляпти.
 
3. Ливиянинг собиқ вазири Али Зейдан Триполи меҳмонхонасидан ўғирлаб кетилди. Хабарларга кўра, бир гуруҳ қуролланган босқинчилар меҳмонхонага бостириб кирган ва собиқ вазирни олиб номаълум йўналиш томон қочиб кетишган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ.
 
4. Канаданинг Ванкувер шаҳрида сайёҳлар автобуси одамлар тўдаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 49 ёшли киши ҳалок бўлди. Автобус паст тезликда ҳаракатланган. Айни пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда.
 
5. Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо Леонардо Да Винчи ҳаёти ҳақидаги фильмда бош ролни ижро этади. Уолтер Айзексон китоби асосида суратга олинадиган картина продюсери актёрнинг ўзи. Мазкур китоб 2017 йил октябрда нашрдан чиқиши кутилмоқда. Уолтер Айзексон аввал Стив Жобс, Бенжамин Франклин, Альберт Эйнштейн ҳаёти ҳақида ҳам китоблар ёзган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Леонардо Ди Каприо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!