...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Олмалиқ шаҳридаги муаммоларни бирма-бир санади


18:14, 13.08.2017 Жамият
 5 031

Олмалиқ шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ, молия ва бир қатор идораларнинг раҳбарлари ўз фаолиятида бир қатор камчиликлар қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига уюштирган ташрифи чоғида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар билан учрашув ўтказди. Президент асосий эътиборини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида муҳим йўналишлар бўйича ўз тавсияларини билдирди.
 
Президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг, Тошкент вилоятига иккинчи бора ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев мавжуд муаммолар хусусида танқидий фикрларини билдириб ўтди. Асосий мақсад Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги тутган ўрнини мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш, бундан ташқари ана шу ўринга муносиб бўлишдир. Энг муҳим вазифа халқ билан ҳамнафас яшаш, уларнинг дардини тинглаш эканлигини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхоналар фаолияти бежизга йўлга қўйилмаганлигини қайд этиб ўтди.
 
“Одамларни эркин яшашга ўргатишимиз керак, одамлар билан ҳисоблашишга мажбур қилишимиз керак. Агар одамларни энг юқори поғонага қўймасак, биз хато қилаверамиз. Туманнинг 4 та раҳбари ҳудди ҳокимга ўхшаб жавоб беради. Олмалиқ шаҳар прокурори, ҳокими, ички ишлар органи, солиқ органи раҳбари шу туманда ишламайди, яшамайди. Энди улар Олмалиқ шаҳрида маҳалла, кўча бўйича бўлиниб олишади ва уларга давлат уй беради. Ўша ерда раҳбарлар яшайди, нафас олади. Ўша ерда чироқ бўлмаса, чироқсиз яшайди, йўл бўлмаса, йўлсиз яшайди, сув бўлмаса, сувсиз яшайди. Нонининг қимматлиги, гўштининг қимматлигини сезиб, билиб яшаса, мен уларни тайинлайман, йўқса йўқ”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев раҳбарлар эндиликда маҳаллий аҳоли билан бир қаторда яшаши лозимлигини қатъиян эълон қилди.
 
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, энди 3 ойда бир марта туман раҳбарлари 100 фоиз хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг шароити билан таниши ва уларни қайд этиб боришини қайд этди.
 
“Шу 3 ой ичида ҳар бир раҳбарни шахсан ўзим қабул қиламан. Нима учун? Тўғри қарор қабул қилиш учун. Бир сўм пулни тўғри ишлатиш учун”, деди Президент.
 
Олмалиқ шаҳри бугунги кунда нафақат ичимлик суви, балки техник сув билан ҳам таъминланмаган.
 
“Сариқ касал кўпайгани нима учун? Шифохона ишламасин, лекин сувни тозаламасак, ҳеч қачон сариқ касал тўхтамайди. Канализация бўлмаса, инфекция давом этса, болалар соғлом бўлмайди”, деди Президент.
 
Раҳбарлар, ҳокимлар ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев 99 фоиз раҳбарларни Тошкентга ташқаридан олиб келганини таъкидлади.
 
Олмалиқдаги ҳозирги шароит қониқарли эмаслигини алоҳида қайд этган Шавкат Мирзиёев шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгартирилишини маълум қилди. “Ибн Сино” маҳалласида арзон типдаги 10 та 9 қаватли уйлар, супермаркетлар, болалар боғчаси қурилади. Бу уйларнинг баҳоси 120 миллион сўмдан 140 миллион сўмгача бўлади. Маҳалладаги шаҳар болалар шифохонаси қайтадан тўлиқ реконструкция қилинади, замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
 
“Аҳмад Яссавий” маҳалласида бозор, бино ва иншоотлар қайта қурилади. Бу ерда 2 та бозор 1 йилда қурилиши мўлжалланган.
 
“Бобур” маҳалласида ФҲДЁ бўлими қурилади. Бу ҳақда аавалги хабарда тўлиқ маълумот берган эдик.
 
“Тошкент” маҳалласида замонавий ёшлар боғи ташкил қиланади. Ускуналар Кореядан олиб келинади.
 
Ўзбекистон Жисмоний тарбия институти жорий ўқув йилидан бошлаб Чирчиқ шаҳрига кўчирилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи Олмалиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар