...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда хавфли жиноятчи ушланди


18:26, 09.03.2018 Жамият
 11 791

Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари гиёҳвандлик воситалари контрабандасига алоқадор хавфли жиноятчини қўлга олди.
 
Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида яшаган 36 ёшдаги Соли Азабов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетганди.Қидирувга берилган бу шахснинг изи тўққиз йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.


 
ЎзАнинг ёзишича, айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:жиноятчи гиёҳвандлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар