
Қўзғатилган интизомий ишларнинг 20 таси фуқаролик ишлари бўйича, 24 таси жиноят ишлари бўйича, 5 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судларнинг судьяларига тўғри келади.
Қўзғатилган интизомий ишларнинг 20 таси фуқаролик ишлари бўйича, 24 таси жиноят ишлари бўйича, 5 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судларнинг судьяларига тўғри келади. Шулардан 42 таси биринчи марта беш йил муддатга тайинланган судьяларга, 9 тасининг судьялик стажи навбатдаги ўн йил муддатга, 3 тасининг судьялик стажи эса судьялик лавозимининг муддатсиз даврига тўғри келадиган судьяларга тегишлидир.

Таҳлилларга кўра, интизомий ишларнинг аксарият қисми жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига (12 та), фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти (6 та), Сурхондарё (5 та) вилоят судларига оиддир, деб хабар беради ЎзА.