...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир-бирини тан олмас кучлар мамлакатни террорчилардан тозаламоқда


18:09, 09.03.2018 Олам
 4 389

Туркиянинг “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти бошланганидан бери кўплаб ҳудудларни озод қилган.

Турк аскарлари ва Сурия ҳукумати қўшини мамлакатнинг Африн вилоятида яна уч қишлоқни террорчилардан озод қилиб, муҳим стратегик тўғон назоратини қўлга олганлар, деб хабар бермоқда “Daily Sabah”.
 
Турк ҳарбийлари ва Сурия ҳукумати қўшини Африннинг шимоли-шарқидаги Ҳаллуби Кабир қишлоғини курдларнинг Халқ мудофааси отрядлари гуруҳидан тозалаб, Африн ва Азаз районларини сув ва электр билан таъминловчи тўғонни назоратга олганлар.
 
Фақат тўғоннинг ғарбий қисми ҳануз террористлар назоратида.
 
Маълумот  ўрнида, Туркиянинг “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Турк Қуролли кучлари ва Сурия ҳукумати қўшини 160 нуқтани озод қилган. Жумладан, 5 та шаҳар маркази, 124 та қишлоқ ва 31 та стратегик ҳудуд террорчилардан тозаланган.
 
Аввалроқ, “Зайтун новдаси” амалиёти бошланганидан бери турк ҳарбийлари 3190 нафар террорчини зарарсизлантиргани ҳақида маълумот берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Африн Сурия Зайтун новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!