Ўтган ҳафта сотилган авторақамлар шу пайтгача сотилганларининг янги рекордини ўрнатди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан уч баравар ортган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 80 фоизи олий тоифадаги авторақамларга, 13,4 фоизи 2-тоифа ҳамда 6,8 фоизи 3-тоифа авторақамларга тўғри келади.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 67 фоизга етди.
Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 10 фоиз ва Самарқанд вилояти харидорлари 7,5 фоиз улуш билан эгаллади.