...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона”дан кетган яна бир футболчи Каталонияга қайтишни истайди! Муаммо бор


17:36, 09.03.2018 Спорт
 4 174

Дунёнинг энг тезкор ҳимоячиси Эктор Бельерин “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳозирча “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельеринни қайтариш масаласини ўйлаб кўрмаяпти. Бу ҳақда “Mundodeportivo” нашри хабар берди.
 
“Барселона” раҳбарияти ҳимоячиси Нелсон Семедуга яна бир мавсум ишонч билдиришни режалаштиришган.
 
“Барселона” аввалроқ Бельериннинг нархи қиммат эканлигидан норози бўлиб, уни сотиб олиш имкониятидан воз кечганди. “Арсенал” футболчиси учун 50 миллион евро талаб қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Эктор “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади.
 
Энг асосийси, Бельериннинг ўзи “Барселона”га қайтишни истамоқда.
 
Чунки Эктор интервьюлардан бирида жорий мавсум “Арсенал” мураббийи Арсен Венгернинг ҳаракатларидан норози эканлигини очиқ-ойдин таъкидлаб ўтган.
 
Аммо каталонияликлар юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тарбияланувчисини ортга қайтаришга шошилишмаяпти.
 
Маълумот учун, ёзда ПСЖга ўтиб кетган Неймар ҳам “Барселона”га қайтишни истаётганини яширмаганди
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Бельерин Арсенал Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!