...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 млн АҚШ долларилик авторақам қайси? 8 млн долларлиги-чи?


12:21, 20.11.2017 Олам
 6 500

“Мен ўз мамлакатим билан фахрланаман ва берган пулларим хайрия ишларига сарфланишини истайман”, дея қўшимча қилди тадбиркор.

Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритадиган тадбиркор Аҳмад ал-Марзуқий 10 млн дирҳам, яъни 3 млн АҚШ доллари эвазига авторақам сотиб олди, дея хабар бермоқда “Khaleej Times” нашри.
 
Абу-Даби шаҳридаги “Emirates Palace” мажмуасида бўлиб ўтган аукционда энг қимматбаҳо  авторақам “2” рақамли бўлди.
 
“...2 рақамини олганимдан ғоят фахрланмоқдаман”,  деди Марзуқий журналистларга. “Бу рақам — тарихий, муҳим сана билан боғлиқ рақам. “2” рақами 2 декабрда ташкил топган БААни ўзида намоён қилади, десам ишонаверинг. Мен ўз мамлакатим билан фахрланаман ва берган пулларим хайрия ишларига сарфланишини истайман”, дея қўшимча қилди тадбиркор.
 
 “1111” рақами эса 12 ёшли болага тегди. 400 минг АҚШ доллари деб баҳоланган бу рақам боланинг отаси томонидан сотиб олиниб, унга совға қилинган.
 
Аукционда умумий ҳисобда 15 млн АҚШ доллари йиғилди. Йиғилган пул маблағи хайрия ишларига сарфланади.
 
Сайт берган маълумотларга кўра, ўтган йили “1” авторақами 31 млн дирҳамга, яъни 8 млн АҚШ долларига сотилган экан.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Абу – Даби Аукцион Авторақам БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дадилбек
18:36 20.11.2017

Хар ишдаям меёр бўлгани яхши...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!