...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ўта хавфли жиноятчи Истанбулда ушланди


18:12, 02.04.2018 Жамият
 17 703

У 2018 йилнинг 1 апрель куни “Истанбул-Тошкент” йўналиши билан Тошкент халқаро аэропортига келиб тушди ва қўлга олинди.

Саккиз йиллик дарбадарликда юрган қидирувдаги жиноятчи ушланди.
 
2010 йилнинг 15 январида Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 241- ва 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувда бўлган нуроталик 40 ёшли Комил Эргашев хорижда қочиб юрди.

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида Комил Эргашев Туркиянинг Истанбул шаҳрида ушланиб,  2018 йилнинг 1 апрель куни “Истанбул-Тошкент” йўналиши билан Тошкент халқаро аэропортига келиб тушди ва қўлга олинди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 241-моддаси тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида билгани ҳолда хабар бермасликка, шунингдек, оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яширишга нисбатан жавобгарликни кўзда тутади.
 
“Оммавий тартибсизликлар” деб номланувчи 244-модда қуйидагиларни назарда тутади:
 
Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Жиноятчи Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар