...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганлик 8 нафар ИШИДчи суд қилинди


17:34, 02.04.2018 Жамият
 5 220

Айбланувчилар Сурияда узоқ вақт давомида террорчилар қаторида жанг қилган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилоти сафида жанговар ҳаракатларни олиб борган саккиз нафар шахсга нисбатан ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди, деб хабар берди РИА Новости.
 
“Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг саккиз нафар фуқароси Суриядаги террорчилик ташкилотлари томонида, хусусан, ИШИД сафида туриб, жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 6 йилдан 14 йилга қадар озодликдан маҳрум этилди”, деб хабар қилган агентлик мухбири.
 
Унинг сўзларига кўра, судланганларнинг икки нафари — Муҳаммад Абдурасулов ва Муҳаммадали Шокиров 2010 йилда Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва у ерда “Таблиғи жамоат” халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларига айланган.
 
Орадан икки йил ўтгач, улар Суриядаги жанговар машғулотлари лагерига бориб, ИШИДга алоқадор террорчилик ҳаракатларда қатнашган.
 
“2016 йилда Абдурасулов ва Шокиров Ватанига қайтган ва ташвиқотлар олиб бориб,  6 нафар фуқарони Суриядаги жанговар ҳаркатларда иштирок этиш учун жўнатган”, дейди суд вакили.
 
Унинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳга нисбатан ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида яна 30 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Сурияга чиқиб кетиши олди олинган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо фуқаро Аҳрор Қосимовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Аҳрор Қосимов ИШИД Наманган вилояти суди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар