...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда 750 дан ортиқ киши сел келиши оқибатида эвакуация қилинди


10:23, 19.05.2018 Жамият
 4 309

16 май куни эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 5 нафар инсон ҳалок бўлган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудудидаги 116 та уйда яшовчи 754 нафар аҳолини эвакуация қилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинича, 18 май куни соат 17:40 да учта маҳалла ҳудудида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босган. Натижада аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилиб, штаб таркибидан фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, коммунал хизмат ва бошқа тегишли ташкилотлар ўрин олган.
 
14 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида сел оқими натижасида 62 хўжаликка зарар етган, 16 май куни эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 5 нафар инсон ҳалок бўлган эди.
 
Шунингдек, ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар