Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
27 январь куни Термизда Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Шу куни Жиззах вилоятида ҳам Халқ депутатлари Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Куни кеча Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган навбатдаги йиғилишда 27 январь куни Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган мажлислар баённомаларига асосан Улуғбек Узаков ва Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.
Шунингдек, мажлисда айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.