...
МЕНЮ
ONLINE TV

Статистика қўмитаси мурожаатга жавоб берди


19:18, 08.09.2017 Жамият
 2 597

Статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тўпламда 2013–2017 йиллар маълумотлари киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон демографик йиллик тўплами”ни нашрдан чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу сабабдан Қўмита расмийлари таҳририятимиз билан боғланиб, маълумотларни аниқлаштирган ҳолда сайтимиз ўқувчиларига холис ахборот беришди.
 
Ўзбекистонда сўнгги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш (перепись) ўтказилган бўлиб, 2011 йилда танлама ҳисоблаш амалга оширилган.
 
Тўпламдаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ўтказилган танлама кузатувлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2011 йилги доимий аҳоли сонига асосан мамлакатда туғилганлар ва вафот этганлар, доимий яшаш учун чиқиб кетганлар ва яшаш учун Ўзбекистонга келганларнинг умумий ҳисоби асосида 2013–2017 йиллар учун келтириб ўтилганлиги аён бўлди.
 
Бундан ташқари, 2017 йил 1 январь кунги ҳолатда чоп этилган тўплам электрон тарзда сайтга жойлаштирилмаганлиги айтилди.
 
Қўмита расмийларининг хабар беришича, улар янги сайт устида ишлашмоқда. Статистик тўпламларни электрон шаклда тарқатиш ҳозирча кўриб чиқилмаган, бироқ ушбу масала бўйича тез кунларда бир қарорга келишлари билдирилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Статистика қўмитаси Демографик маълумотлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар