...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сохта МИБ ходими фуқарони 31 минг АҚШ долларига “туширди”


15:22, 23.10.2018 Жамият
 8 820

У қўлга олинган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 22 октябрь куни фирибгарлик юзасидан Юнусобод тумани ИИБга ариза келиб тушган.
 
Унга кўра, жорий йилнинг май ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙда яшовчи О.У. Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништирган. У Юнусобод тумани Марказ-6 да хонадонлардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатилганини айтган.



Шу йилнинг 17 май куни О.У. Х.С.га 2 ой муддат ичида мазкур уйни арзон нархда олиб беришини ваъда қилиб, ундан 31 минг АҚШ долларини олган.
 
Жабрланувчи аризасида қайд этилишича, О.У берган ваъдасини ҳам бажармаган, пулларни ҳам қайтармаган. Аниқланишича, у ҳеч қандай МИБ ходими бўламаган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Юнусобод МИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар