...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


16:06, 23.10.2018 Бу қизиқ
 3 674

Об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 24 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +6...+8, кундузи +24...+26 даража атрофида бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +20...+25 даража бўлади ва 3-8 м/с тезликда шамол.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +23...+28 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3/8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +22...+27 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади ва туман тушади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!