...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида яна бир раҳбар ўзгарди


14:56, 06.12.2018 Жамият
 3 281

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди.

Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.
 
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига Азамат Фарҳодович Юсупов тайинланди.
 
Унга, аввало, аҳолига сифатли ва халқаро талаблар асосида ихтисослаштирилган, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, диабетик ретинопатия, туғма катаракта каби қатор касалликлар профилактикаси бўйича стратегия ишлаб чиқиш, болалар офтальмологиясини ривожлантириш, шу жумладан, уларда сунъий гавҳар имплантациясини кенг йўлга қўйиш, шунингдек, кўз касалликларини эрта аниқлаш, диагностикаси ва даволаш стандартларини янгилаш, ихтисослик бўйича касалликларга ташхис қўйиш ҳамда олдини олишда самарали ёндашувлардан унумли фойдаланиш каби вазифалар юкланди.
 
Маълумот учун, 49 ёшли тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг нуфузли университетлари клиникаларида ўқиб, малака оширган. Инглиз ва турк тилларини мукаммал билади.
 
Азамат Юсупов айни пайтга қадар  “Sihat ko’z” МЧЖ хусусий клиникасида бош шифокор лавозимида ишлаб келаётган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар