Диёра Усмонова Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни саналади.
Кўпдан бери Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонованинг ким билан турмуш қургани кўпчиликка қизиқ бўлган.
Кеча, 5 декабрь оқшомида Диёра Усмонова Instagram’даги саҳифасига навбатдаги суратни жойлаштирди. Бу суратда унинг 6 ёшли қизи Марямни ва 1 яшар ўғли Икромни кўриш мумкин. Қолаверса, уларнинг ёнида кўзойнак тақиб юриб кетаётган Ботир Раҳимовни ҳам кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга асосан, Диёра Усмонованинг турмуш ўртоғи тошкентлик таниқли миллионер Ботир Раҳимов сифатида кўриб келинган. Бироқ, у бу ҳақда ҳеч қачон очиқ-ойдин гапирмаган, қолаверса, суратларни ҳам оммага ошкор этмаган. Ботир Раҳимов Ўзбекистонда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркорлардан саналади.
Ўтган йили Ботир Раҳимовнинг “Диёрам” деб куйлаган ҳаваскорлик намунаси бўлган қўшиғи ва унга ишланган клип YouTube ва ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Кўпчиликка маълумки, Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган. Миллиардернинг фарзанди йўқлиги учун унинг ёлғиз укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов унга меросхўр сифатида кўрилган. Алишер Усмонов ҳам уни ўз ўғлидек кўрган.
2013 йил Усмоновлар оиласи учун мусибатли кечди. 8 май куни тонгги соат 5:15 да Бобур Усмонов ва Кристина Йўлдошева ўтирган Ford Mustang автомобили Тошкентнинг Юнусобод туманида, “Shedevr” супермаркети яқинидаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа келиб урилади. Натижада Бобур ва Кристина воқеа жойида ҳалок бўлади.
Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.
Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни саналади.