...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди


13:07, 21.02.2017 Жамият
 8 361

Адҳам Икромов 2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди.

2016 йил декабрь ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб келаётган Адҳам Икромов ўз вазифасидан озод этилди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаган. 

Адҳам Икромов 2016  йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди.
 
Алишер Шодмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси илм-фан, таълим, маданият ва спорт Қўмитаси Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.
 
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Шодмонов 1962 йил Андижон шаҳрида туғилган. У 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 

Маълум қилишларича, Адҳам Икромов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимини сақлаб қолган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар