Халқаро семинар ўз ишини 10:00 да бошланган бўлиб, 13:00 гача давом этиши режалаштирилган.
Ёдингизда бўлса, аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани, ташриф дастурига кўра ЕТТБ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашувлар ва музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
“Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан ҳамкорлик механизмлари” мавзусида Банклар ассоциациясида ўтказилаётган халқаро семинар бугун, 9 ноябрь куни соат 10:00 да бошланган бўлиб, 13:00 гача давом этиши режалаштирилган.
Халқаро семинарнинг кун тартибига кўра, уни Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг раиси Адҳам Икромов семинар модератори сифатида очиб берди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филипп Беннетт сўзга чиқди.
Ўтиб бораётган семинарда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Жаҳонда, хусусан Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан ҳамкорлик механизмлари слайд-жадваллар орқали намойиш қилинмоқда, бундан ташқари, мазкур мавзуга тааллуқли фаолиятлар муҳокама этилиши белгиланган. Айни пайтда семинар ўз ишини давом эттирмоқда.