...
МЕНЮ
ONLINE TV

Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ишдан кетди


16:27, 20.06.2017 Жамият
 10 733

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига Савдо-саноат палатаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиясига кўра, Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси раисини, шунингдек, раис ўринбосарларини сайлаш масалалари кўйилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган “Бизнеснинг қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини изчил ва тубдан такомиллаштириш томон қаратилган йўналишни давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига Президент тавсияси билан Адҳам Икромов тайинланди. Собиқ раис Алишер Шайхов эса қаерга ўтгани расман маълум қилинмади. Айрим манбаларга кўра, у Буюк Британияда элчи сифатида фаолиятини давом эттиради.
 
Шунингдек, тақдим этилган қўшимча ҳуқуқлар, вазифалар ва ваколатларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг маъмурий-бошқарув тузилмаси ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
 
Хусусан, Савдо-саноат палатаси таркибида вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида, туманлар ва шаҳарлардаги бўлимлар билан бирга Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, уларнинг фаолияти давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг хизматлари, бизнес-хизматлардан бир жойда фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш ва имкониятларни тақдим этиш орқали тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икромов 2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди, 2017 йил февраль ойида эса ушбу лавозимдан озод этилганди.
Бобур Жалолов

Теглар:Савдо-саноат палатаси Алишер Шайхов Адҳам Икромов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар