Палатанинг навбатдан ташқари ўтказилган қурултойида раис ўринбосарлари ҳам таништирилди.
Палатанинг навбатдан ташқари ўтказилган қурултойида, шунингдек, раис ўринбосарлари ҳам таништирилди. Унга кўра, Ислом Жасимов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Бундан ташқари, раҳбарият бутунлай янгиланди: Ботир Асадов, Ўткир Бўтаев, Жамшед Ўроқов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарлари этиб тайинландилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 19 июнь куни “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.