...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш тизимидаги масъулиятсизлар жиноий жавобгарликка тортилади


14:55, 09.06.2017 Жамият
 4 455

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг янги буйруғи чиқди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 18 мартдаги 106-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида”ги буйруғи чиқди. Ушбу ҳужжатни ССВдаги манбамиз сайтимизга тақдим қилди.
 
Буйруқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти таҳлил қилинган.
 
Ишни ташкил этишда масъул мансабдор шахслар томонидан ижро интизомига амал қилмаслик, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.
 
Шундан келиб чиқиб, мурожаатларни ҳал этиш шахсан биринчи раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.
 
Ҳар қандай шаклдаги қонуний мурожаатларнинг кўриб чиқилишида қонунчилик талаб ва нормаларини бузганликлари учун раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи қўлланилиши хусусида қатьий огоҳлантирилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Жисмоний ва юридик шахслар Соғлиқни сақлаш вазири Мурожаатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар